Исроил Сурияга ракета ҳужумини бошлади
Чоршанбага ўтар кечаси Исроил Дамашқ чеккасидаги ҳарбий нишонларга ракета ҳужуми уюштирди.
AFP ахборот агентлигининг Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги марказига таяниб, хабар беришича, 9 нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган.
Манбанинг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганларнинг 4 нафари мамлакатда Башар ал-Ассад режимини қўллаб-қувватловчи жангарилар гуруҳи аъзолари бўлган.
Ҳужумдан бир неча соат олдин Тель-Авив Исроилнинг учувчисиз қурилмаси Сурия ҳудудига қулаганини маълум қилган.
Каналга уланиш :https://t.me/joinchat/U1MykcyQJEjCg5Fc