Get Mystery Box with random crypto!

Россиянинг Курск вилоятида 7-сентябрь куни 14 нафар киши шаурм | BURCHAK UZ

Россиянинг Курск вилоятида 7-сентябрь куни 14 нафар киши шаурма истеъмол қилиши туфайли заҳарланган. Бу ҳақда V1RU нашри хабар берди.

Аниқланишича, Курск вилоятининг аҳолиси ўткир ичак инфекцияси белгилари туфайли кеча тунда оммавий равишда тез ёрдам чақирган. Ҳаммаси бўлиб 14 нафар киши заҳарланган, уларнинг барчаси шаурма истеъмол қилгани аниқланган. Тўрт нафарининг аҳволи ўртача оғирликда. Жабрланганлардан бири, 23 ёшли қиз юқумли токсик шокдан касалхонада вафот этган.

Канал манзили @BURCHAK_UZ