Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
748.30K
Kanalning ta’rifi
@Burchak Расмий канал!
- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.
- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @Burchakka_xabar
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
2
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 44
2024-01-17 20:24:11
Метрода ёнғин чиққанига изоҳ берилди«Тошкент метрополитени» ДУК қуйидагиларни маълум қилади: Жорий йилнинг 17 январь санаси соат 19:30 лар атрофида «Космонавтлар» метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боис, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
«Тошкент метрополитени» ДУК келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраган.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
16.4K views17:24
2024-01-17 19:50:20
Аёл эрини ҳимоя қилиш учун мушакларини ишга солди. Кадрлар Краснодарда ёзиб олинган.Можаро байрам тадбиридан қайтган эр-хотин ва шовқиндан шикоят қилган қўшни ўртасида содир бўлган.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
18.4K views16:50
2024-01-17 19:03:38
Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари қурбонлари сони 24 448 нафарга етди
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, биргина сўнгги 24 соат ичида 163 киши Исроил ҳужумлари қурбонига айланган, яна 305 нафар сектор аҳолиси жароҳатланган.
Департаментнинг таъкидлашича, кўплаб одамлар вайрон бўлган уйлар вайроналари остида ҳамон қолмоқда.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
18.2K views16:03
2024-01-17 18:45:17
Тошкентни қуюқ чанг қоплади.
Об-ҳаво маълумотида бу вақтда туман ҳодисаси кузатилмаяпти
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
18.9K views15:45
2024-01-17 18:37:21
Алфонс дўст
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
18.4K viewsedited 15:37
2024-01-17 17:34:18
Бошқирдистонда фаоллардан бирига ҳукм чиқарилиши муносабати билан намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Баймак шаҳрида Қўштау тоғини сақлаш ҳаракати фаоли Фаил Алсинов экстремизмда айбланиб, судланиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тергов маълумотларига кўра, апрель ойида намойишларнинг бирида Алсинов бошқирд тилида гапирган ва конларда ишлаётган муҳожирларга қарши гапирган; экспертлар унинг баёнотларида нафрат уйғотиш аломатларини топдилар.
Полиция оломонни орқага итариб юбориш учун таёқлардан фойдаланган ва оломон ичига тутун бомбаларини улоқтирган. Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, минтақада What’s App иловаси блокланган.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
19.7K views14:34
2024-01-17 17:19:45
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасида Ғазодаги асирларга дори-дармон етказиб бериш эвазига минтақадаги тинч аҳолига дори-дармон ва гуманитар ёрдамни олиб киришни ўз ичига олган келишувга эришилганини эълон қилди.
Келишув доирасида Ғазога юбориладиган дори-дармон ва инсонпарварлик ёрдамларини олиб кетаётган Қатар ҳаво кучларига тегишли самолёт Мисрдаги Ал-Ариш аэропортига қўнди. Агар Исроил келишувда содиқ қолса ёрдамлар Ғазо сектори ичига кириши кутилмоқда.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
18.7K views14:19
2024-01-15 10:54:46
#live
Айни дамда Тошкентда лайлак қор ёғмоқда. Ҳамма жой оппоқ қорга бурканмоқда.
Бугундан Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида қор ёғиши кутилаётган эди.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
15.8K views07:54
2024-01-15 10:49:55
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги курдларнинг иккита электр станциясига ҳужум қилди.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
15.9K views07:49
2024-01-15 10:16:03
Бухоро вилояти Шофиркон туманида аёл 5 ёшли фарзандини бешикка боғлаб, икки йил давомида муттасил равишда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
@Burchak— Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
16.6K views07:16