Get Mystery Box with random crypto!

Маҳбусларни алмашиш келишувидан қатъий назар, Рафаҳга ҳужум қи | Burchak | Rasmiy kanal

Маҳбусларни алмашиш келишувидан қатъий назар, Рафаҳга ҳужум қиламиз – Нетаньяху

Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига, ҲАМАС билан асирларни алмашиш бўйича келишувга эришилган ёки эришилмаганидан қатъий назар, қуруқликдан катта ҳужум уюштиради. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.

Исроил ҳукумати раҳбари маъмуриятининг баёнотига кўра, Нетаньяху Ғазо секторидаги ҲАМАС қўлидаги маҳбусларнинг яқин қариндошларини Исроил “барча мақсадларга эришилмагунича” анклавга ҳужумларни тўхтатмаслигига “ишонтирган”. Эътиборлиси, Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг бундай баёноти Қоҳирада ҲАМАС билан асирларни алмашиш бўйича билвосита музокаралар давом этаётган бир пайтда берилган.

@Burchak—  Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда