Get Mystery Box with random crypto!

17 ёшида Сурияга кетган ўзбекистонлик йигит ўлдирилгани маълум | Burchak | Rasmiy kanal

17 ёшида Сурияга кетган ўзбекистонлик йигит ўлдирилгани маълум бўлди

17 ёшида яширин йўллар орқали Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Сирожиддин Шокиров жанг майдонида ўлдирилган. Бу ҳақда бугун, 12 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Сирожиддин Лазиз ўғли Шокиров 1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2014 йилда Сурия давлатидаги террорчилар сафига қўшилади. 2015 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

@Burchak—  Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда