Get Mystery Box with random crypto!

Совлиқларнинг бўғозлик даври ва қўзилатиш тадбирлари Совлиқла | 𝗫𝗔𝗬𝗩𝗢𝗡 𝗕𝗢𝗭𝗢𝗥𝗜 | @𝗯𝘂𝗾𝗮𝗯𝗼𝘇𝗼𝗿

Совлиқларнинг бўғозлик даври ва қўзилатиш тадбирлари

Совлиқларнинг бўғозлик даври. Қўйларни натижали уруғлантиришдан бошланиб, туғишига бўлган физиологик ходисалар “бўғозлик”даври, деб номланади. Қўйларнинг ҳомиладорлик даври ўртача 5 ой, яъни 145-155 кунни ташкил этади. Ёши катта она қўйлар ёш она қўйларга нисбатан 1-2 кун кеч туғади, эгизак туғадиган она қўйлар битта туғадиганларга қараганда 1-2 кун кечроқ болалайди.
Бўғозликнинг сўнгги 1-1,5 ойларида она қўйларга назоратни кучайтириш ва алоҳида эътибор талаб этилади, уларни тез юришга, тор жойлардан ва хандақлардан ўтишга
мажбур қилмаслик керак.
Қўзилатиш (тўл) мавсуми қўйларнинг махсулдорлик, наслдорлик хусусиятларини ўзида намоён этувчи даврдир.
Натижа яхши бўлса, кўпроқ соф фойда олиниб, юқори самарадорликка эришилади. Шунинг учун ахоли хонадони ва фермер ҳўжаликларида қўзилатиш мавсумида чўпонлару, мутахассислар сергак бўлишади. Ишлаб чиқариш шароитига қараб қўзилатиш мавсуми икки хил бўлади: биринчиси – бу қўйларни қишда – эрта (январь-февраль) туғдириш.
Туғдириш (даврлари) муддатлари
Қиш (январь-февраль) да туғдириш қўйчиликда бош сонини кўпайтиришни таъминловчи ва уларнинг маҳсулдорлигини оширувчи илғор усуллардан бири ҳисобланади. Бу даврда қўзилатишнинг ижобий томонлари билан бирга, салбий томонлари ҳам бор, яъни қўшимча харажатлар – бўғоз ва янги туққан совлиқлар учун омихта емлар, сифатли пичан, туғдириш учун иссиқ бинолар ҳамда қўшимча ишчи кучи ва бошқа харажатлар талаб қилинади.
Агарда ушбу юқорида кўрсатилган шароитлардан бирининг етарли даражада ёки умуман бўлмаслиги сурувдаги янги туққан она қўй ва айниқса, қўзиларнинг кўплаб нобуд бўлишига олиб келади.
Баҳорда (март-апрелда) туғдириш. Яйловлар кўк ўтга бурканган маҳал туғадиган совлиқларни иссиқ қўйхоналарда асрашга зарурат бўлмайди. Баҳорда қўзилатиш учун она қўйлар октябрь-ноябрь ойларида урчитилади. Совлиқ ва қўзиларни яйлов шароитида асраб, қўшимча озиқлантиришсиз яйлов шароитида боқиш мумкин. Янги туғилган қўзилар онасининг сутига тўйиб эмади, уларнинг ўсиши ва ривожланиши меъёрда бўлиб, юқори даражада семиради. Бу усул қўзилатиш мавсумини қўшимча совуқ бўладиган йиллардан ташқари харажатларсиз ўтказишда самаралидир.
Лекин бу даврда қўзилатишнинг ижобий томонлари билан бирга салбий томонлари ҳам бор. Яйлов шароитида қўзилатишда кечаси ҳаво ҳарорати бирданига пасайиб, салқин
бўлиши натижасида янги туғилган қўзилар шамоллаб, касалланиши мумкин. Устига-устак қўзилар 1,5-2,0 ойлигидаёқ яйлов ўтини истеъмол қилади. Бу дағаллашган ва қуриб қолган яйлов ўтлари баҳорги қўзилар ошқозонига ботмайди, натижада қўзилар нисбатан ўсишда орқада қолади, нимжон бўлади. Бу қўзилар гўшт учун сўйишда ҳамда келажакда қўзиларни парваришлаб, сурувларни қайта тўлдиришни таъминлашда муҳимдир.
Илмий ва амалий тажрибалардан келиб чиқиб, шуни тавсия қиламизки, совлиқларни қўзилатиш февраль ойидан бошлаб, март ойининг ўрталарида тугатиш энг мақбул давр ҳисобланади. Бу даврни кеч қишки ва эрта баҳорги туғдириш даври, деб юритилади. Бунинг учун қочириш мавсумини сентябрь ва октябрь ойларида ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу даврда она қўйларнинг пуштдорлик хусусиятлари 20-25 % га ортиб, улардан ишлаб чиқаришга яроқли соғлом қўзилар туғилади.

Туғиш мавсумида бўғоз она қўйларни асраш шароитларига алоҳида эътибор бериш лозим. Бўғоз қўйларни туғишига 1-3 кун қолганда уларни елини катталашади, жинсий
аъзолари қизариб, чўзилади, сағриси осилади. Туғишдан олдин она қўй безовталанди, қорин қисмини ялайди, тезтез ётиб туради, бемалол жой излайди, агарда бўғоз совлиқ-
ни озиқлантириш ва асраш шароитлари тўғри бажарилган бўлса, туғиш жараёни яхши ўтади. Жинсий аъзода йўлдоши кўриниб, ҳомила чиққунча бўлган вақт 30-40 дақиқа, биринчи марта туғаётган қўйларда бу жараён 50 дақиқа бўлса, ўз вақтида туққан хисобланади. Агарда юқорида кўрсатилган вақтдан 10-15 дақиқа ўтиб кетса, она қўйга ёрдам кўрсатиш лозим. Она қўй туққандан 1,5 соат ўтгандан кейин йўлдоши тушади, агарда 5-6 соатдан ўтиб кетса, ветеринарни ёрдамга чақиринг.

Группамиз
https://t.me/joinchat/0rh75nC3ZC1iMWFi