Get Mystery Box with random crypto!

#Бухорийга_эҳтиром #Мақолалар #Раддия ФАҲШ ИШНИ ТАРК ҚИЛГАН | bukhari.uz

#Бухорийга_эҳтиром #Мақолалар #Раддия

ФАҲШ ИШНИ ТАРК ҚИЛГАН КИШИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ҳозирги кунда дунёдаги кўплаб мамлакатлар қатори, мусулмон ўлкаларида ҳам фаҳш ишлар кучайиб, кенг ёйилиб бормоқда. Унинг олдини олиш эса долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Ислом дини бундай шайтоний иллатлардан қаттиқ қайтаради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَنْ يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ﴾

“Эй имон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашмангиз! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур”[1], дейди.

Қосим ибн Валид Ҳамадонийдан ривоят қилинади: “Қатодадан Аллоҳ таолонинг ﴾وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ﴿ “Шайтоннинг изидан эргашмангиз!”[2] ояти ҳақида сўрадим. У: “Аллоҳга бўлган ҳар қандай маъсият шайтоннинг изларидан биридир”, деди”.

Батафсил: https://www.bukhari.uz/?p=28840

Lotin alifbosida o‘qing

Мақола PDF форматда

Мақола Word форматда

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz Telegram Facebook Instagram Twitter YouTube TikTok OK Taplink