Get Mystery Box with random crypto!

#Мақолалар #Бухорийга_эҳтиром ИМОМ БУХОРИЙНИНГ РИҲЛАТИ Муҳад | bukhari.uz

#Мақолалар #Бухорийга_эҳтиром

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ РИҲЛАТИ

Муҳаддислар илм йўлидаги сафарларга “риҳлат” атамасини ишлатган. Тарихан ҳадис талабидаги сафарлар саҳоба ва тобеинлар давридаёқ бошланган. Улардан айримлари битта ҳадис учун бир ойлик йўлни босиб ўтгани ҳақида ривоятлар ҳам бор. Хусусан, “Саҳиҳул Бухорий”да қуйидаги хабарни ўқиш мумкин: “Жобир ибн Абдуллоҳ биргина ҳадис(ни тинглаш) учун Абдуллоҳ ибн Унайс ҳузурига бир ойлик масофани босиб ўтиб борди”[1].

Аллоҳ таоло Қуръони каримда илм талабида фақиҳ (етук) бўлиш учун сафарларга чиқиш, кейин ўрганганлари асосида ўз жамоасини тарбиялаш, қавмига таълим бериш ҳақида бундай марҳамат қилади:

“Ҳар бир жамоадан бир тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар”[2].

Имом Бухорий даврига келиб, риҳлатлар жуда фаол тус олди. Чунки, ислом дини кенг тарқалиши натижасида муҳаддислар узоқ-узоқ манзилларга тарқалиб кетган эди. Аллома улар ҳузурига бориб, ҳадис тинглаб, ёзиб оларди.

Ўша пайтлари шошиб кетаётган одамни кўрганлар “бу ҳойнаҳой ҳадис толиби бўлса керак” деган ўйга борган.

Батафсил: https://www.bukhari.uz/?p=28017

Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz Telegram Facebook Instagram Twitter YouTube TikTok OK Taplink