#Янгиликлар #Фотолавҳа
НАЖОТ ФАҚАТ ИЛМ ВА ФАНДАДИР
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида “Илму маърифат – тараққиёт пойдевори” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.
Талабалар иштирокида ўтказилган анжуманни университетнинг она тили ва адабиёт таълими кафедраси доценти, филология фанлари доктори Марғуба Абдуллаева очиб, ғоявий зиддиятлар авж олган глобаллашув шароитида нажотни фақат илм ва фандан топиш мумкинлиги, ёшлар онгида мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантиришга эҳтиёж доимо долзарб экани ҳақида сўзлади.
Батафсил: https://www.bukhari.uz/?p=27776
Lotin alifbosida o‘qing
Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz Telegram Facebook Instagram Twitter YouTube TikTok OK Taplink