Get Mystery Box with random crypto!

#Янгиликлар #Фотолавҳа #Халқаро_алоқалар ҚЎЛЁЗМАЛАР МОЗИЙДАН | bukhari.uz

#Янгиликлар #Фотолавҳа #Халқаро_алоқалар

ҚЎЛЁЗМАЛАР МОЗИЙДАН СЎЗЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун айни кунларда Марказда тадқиқот олиб бораётган франциялик олимлар иштирокида қадимий қўлёзма нусхалари ва уларнинг хусусиятларига бағишланган илмий семинар ташкил этилди.

Семинарда Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори Мари Эфтимию “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Қуръон қўлёзмалари фонди тарихига оид кодикологик мушоҳадалар” мавзусида ҳамда айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб, Марказда илмий амалиёт ўтаётган франциялик олим, Париждаги Естиенне олий мактаби (École Supèrieure Estienne) босма санъат ўқитувчиси, Др.Жан Луи Эстев “Араб-ислом қоғозларининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза ўқиди.

Батафсил: https://www.bukhari.uz/?p=21625

Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK