Get Mystery Box with random crypto!

​#Мақолалар #Раддия АВВАЛГИ БАШОРАТЛАР. ИНЖИЛ – ХУШХАБАР ДЕМА | bukhari.uz

​#Мақолалар #Раддия

АВВАЛГИ БАШОРАТЛАР.
ИНЖИЛ – ХУШХАБАР ДЕМАКДИР

Демак, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари инсониятга Одам алайҳиссалом даврларидан маълум эди. Барча пайғамбарлар ўз қавмларига Муҳаммадур Расулуллоҳдан хабар берганлар. Таврот ва Инжилда ҳам бу хабар борлиги иймон аҳлига маълум.

«Эвангелос» («Эвангелион») лотинча сўз бўлиб, «Хушхабар» деганидир. Арабчага «Инжил» бўлиб ўтган. Хўш, ниманинг хушхабари? Охир замон пайғамбари Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқишлари хушхабаридир.

Профессор, доктор Махмуд Асъад Жўшон ҳазратлари, ХIХ аср охири, XX аср бошларида яшаган, аввалда исми Абдул Масиҳ (Исо Масиҳнинг қули) бўлиб, кейин Абдул-Аҳад Довуд (яккаю-ягона Аллоҳнинг қули) деб исмини ўзгартирган бир христиан олими ҳақида муҳим маълумотни қайд этади. У олим Инжилни, христианликни яхши билган, махсус Аллоҳ ваҳдониятини – якка-ягоналигини таъкидлаш учун мусулмон бўлгач, исмини ўзгартирган. Эрон, Англия, Рим ва бошқа мамлакатларда бўлган бу профессорнинг таъкидлашича, Ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг умр бўйи англатгани – энди ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқишлари ҳақида хушхабар беришдан иборат бўлган. «Инжил» («Эвангелион») номи шунга таянган.

Бу фикрнинг исботини албатта, Қуръони каримда кўрамиз: «Эсланг, Ийсо бинни Марям: «Эй бани Исроил, албатта, мен Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида ХУШХАБАР бергувчи бўлган ҳолимда юборилдим», деган эди» («Саф» сураси, 6-оят).

Тарихий маълумотлар кўп. Қадимий Инжил нусханинг 44-саҳифасида Ийсо алайҳиссалом ўзидан кейин келадиган пайғамбар ҳақида ҳаворийларга айтади: «Сизга айтяпман, Аллоҳнинг расули бутун махлуқотга раҳматдир!..» Бунинг Қуръондаги, «Роҳматан лил ъаламин» таърифига мос тушишини кўринг.

Шу Барноба нусхасида ҳазрати Ийсо алайҳиссалом бир аёлнинг кутилган масиҳ (яъни, охирзамон пайғамбари) сен эмасмисан?» деган саволига жавобан: «Мен фақат Бани Исроилга юборилган қутқарувчи бир пайғамбарман. Лекин мендан кейин бутун оламга Муҳаммад исмли Расул юборилгайдир», деб айтади. Шу нусхада яна Ийсо алайҳиссаломнинг бундай сўзи бор: «Бутун ер юзидагилар кутган нажоткoр мен эмасман».

163 фасл, 7-сатрда: «Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам араб даштида зуҳур этгайдир. Бутларнинг ва бутпарастларнинг таъзирини бергайдир», дейилади. «Эй мураббий, дунёга келишини айтаётанинг ул одам ким?» деб сўраганларида Ийсо алайҳиссалом: «У Муҳаммадур Расулуллоҳдир!» соллаллоҳу алайҳи васаллам, деб жавоб беради.

Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ

Манба

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK