Get Mystery Box with random crypto!

​#Мақолалар #Раддия ТАРИХНИНГ ЯНА БИР ГУВОҲЛИГИ Миср тарихи | bukhari.uz

​#Мақолалар #Раддия

ТАРИХНИНГ ЯНА БИР ГУВОҲЛИГИ

Миср тарихини ўрганган киши у ерда милоддан аввал фиръавнлар деб аталувчи бошлиқлар бўлганини яхши билади. Яъни, милоддан аввал Миср ҳудудида подшоҳликлар ўтган ва улар ўз подшоҳларини фиръавн деб атаганлар. Бу нарса Қуръони каримда ҳам келган.
Бироқ Юсуф сурасини ўқир эканмиз Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаганлари, лекин подшоҳлар фиръавн деб аталмаганини, балки шунчаки подшоҳ деб аталганини гувоҳи бўламиз.
Тарихдан маълумки, фиръавнлар маълум муддат ҳукронлик қилгач Ҳуксус Мисрни эгаллайди. У фиръавнлардан эмас эди. Шунингдек, унинг даврида подшоҳ фиръавн деб аталмас эди. Юсуф алайҳиссалом ўша подшоҳ Ҳуксус даврида яшаганлар. Кейинчалик Мисрликлар Ҳуксусни ҳайдаб соладилар ва у ерларга яна фиръавнлар ҳукмронлик қила бошлаган.
Хўш, бу тарихий ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким билдирди? Ахир фиръавнлар даврида Ҳуксус ҳам ҳукмронлик қилганини, у фиръавн деб аталмаганини олимлар яқинадагина, эҳромлардаги битиктошлардан аниқлашди-ку?
Китобимиз сўнгига келар эканмиз, аввало бу меҳнатимизни Ўзининг йўлида ҳусни қабул айлашини сўраймиз. Шунингдек, дунёда яратганнинг борлигига биронта ҳам далил йўқ дейдиганлар учун муносиб бир жавоб бўлади деган умиддамиз. Унинг Ўзи эшитувчи ва билувчи Зотдир!

Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ

Манба

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK