Get Mystery Box with random crypto!

​#Муснади_Кеший Марказ ташкил этилганининг 5 йиллигига бағишл | bukhari.uz

​#Муснади_Кеший

Марказ ташкил этилганининг
5 йиллигига бағишланади

ДАРДГА САБР ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ йўлида бош оғриғи билан оғриса ва савоб умидида унга сабр қилса, Аллоҳ азза ва жалла унинг ўтган нима гуноҳи бўлса, кечиради”, дедилар.

Мусулмон кишига бирор дард етганда, сабр қилиш савобли амаллардандир. Аммо дардга сабр қилиш ундан тузалиш, даволаниш чорасини излашдан тўхтаб қолиш, дегани эмас. Инсон ўзига дард етганда, албатта, сабр билан дармон изламоғи керак. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар! (Бирор дард етганда) давосини қидиринг, чунки Аллоҳ таоло ўлимдан бошқа ҳар бир дардни шифоси билан бирга яратган”, деганлар. Дунё синов дунёси бўлгани сабабли Аллоҳ таоло бандасини дард етганда ҳам имтиҳон қилар экан. Бандага дард етганда шукр ва сабр қиладими ёки аксиними, давосини ҳалолдан қиладими ёки йўқми, Аллоҳ таоло мана шуни синар экан. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла дард ва давони (Ер юзига) туширди. Ҳар бир дарднинг давосини ҳам берди. Дардларингизни даволанг, аммо ҳаром нарсалар билан даволанманг”, дедилар.

(“МУСНАДИ КЕШИЙ” китобидан дурдона ҳадислар
)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 22 сентябрдаги 03-07/5773-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok