Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Бухоро шаҳрида 'Ҳалқаро илмий техникавий' конференсия бў | Bukhara TV | Бухоро

Бугун Бухоро шаҳрида "Ҳалқаро илмий техникавий" конференсия бўлиб ўтди.

Бугун 14-декабр куни Бухоро шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида "Халқаро илмий-техникавий" конференсия бўлиб ўтди. Унда Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети ўртасида талаба алмашинуви ва профессор - ўқитувчиларнинг малака ошириш, стажировка дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Ундан ташқари Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Новомичуринск катализатор заводи ўртасида ҳам бир қанча ҳамкорлик шартномаси йўлга қўйилди. Энди талабаларнинг малака ошириш, замонавий технологиялар асосида семинар ташкил этиш, талабаларни тадқиқот иши ҳимоясида мутахассис сифатида қатнашиш имконияти берилади.

Эслатиб ўтамиз конференсиянинг 2-куни эртага Бухоро муҳандислик технология институтида бўлиб ўтади.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг
➥https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0