Get Mystery Box with random crypto!

Bukhara Edu

Telegram kanalining logotibi bukharaedu — Bukhara Edu B
Telegram kanalining logotibi bukharaedu — Bukhara Edu
Kanal manzili: @bukharaedu
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12
Kanalning ta’rifi

Бухородаги таълим соҳасидаги энг сўнгги, долзарб ва ишончли янгиликлар.
📨 Реклама учун: @ShavkatovUz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-01-16 08:49:45

Ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.

"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?", - дея савол қўйди давлат раҳбари.

Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

Батафсил @BukharaEdu
8.5K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:32:25
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.

Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.

Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.

Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.

Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.

Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

Батафсил @BukharaEdu
9.0K viewsedited  05:32
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:13:27


ТАНИШИНГ ЯНГИ ҲОКИМ

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига;

Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.


Батафсил @BukharaEdu
9.8K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:08:26
#Расман
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олинди

Президент ҳузурида ўтаётган йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ва «Иссиқлик электр стансиялари» АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдураҳмонов лавозимларидан озод этилди.

Батафсил @BukharaEdu
9.9K viewsedited  05:08
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:05:49
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Батафсил @BukharaEdu
9.9K viewsedited  05:05
Ochish/sharhlash
2023-01-16 07:55:25
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по принимаемым мерам бесперебойного обеспечения населения энергоресурсами в зимний сезон.

Батафсил @BukharaEdu
10.0K views04:55
Ochish/sharhlash
2023-01-16 06:04:02

Қуйидаги вилоятларда таълим жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

— Андижон
вилояти (барча таълим муассасалари);
— Наманган вилояти (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус);
— Фарғона вилояти (мактаб ва боғча);
— Сирдарё вилояти (мактаб ва боғча);
— Сурхондарё вилояти (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус);
— Хоразм вилояти (мактаб ва боғча);
— Тошкент вилояти (барча мактаблар);
— Қорақалпоғистон Республикаси (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус );
— Бухоро вилояти (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус);
— Қашқадарё вилояти (мактаб ва боғча).
— Навоий вилояти (мактаб ва боғчалар, лекин Зарафшондаги мактабларда ўқиш 16-январдан).

Батафсил @BukharaEdu
11.1K viewsedited  03:04
Ochish/sharhlash
2023-01-15 23:56:28
#БАРСЕЛОНА_ЧЕМПИОН
Испания Суперкубогининг ФИНАЛ учрашуви тугади. Барса йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

"Реал Мадрид"1-3"Барселона"


Мухлисларни табриклаймиз!

Батафсил @BukharaEdu
9.4K viewsedited  20:56
Ochish/sharhlash
2023-01-15 23:53:43
#Гооооол!
Бензема гол урмоқда.

"Реал Мадрид" 1-3 "Барселона"

Батафсил @BukharaEdu
9.5K viewsedited  20:53
Ochish/sharhlash
2023-01-15 23:31:41
#Гооооол!
Педри гол урмоқда.

"Реал Мадрид" 0-3 "Барселона"


Батафсил @BukharaEdu
10.2K viewsedited  20:31
Ochish/sharhlash