Get Mystery Box with random crypto!

Ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш бўйича барча имтиёзлар т | BUKHARA | BUXOROLIKLAR | Расмий кана️л

Ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш бўйича барча имтиёзлар тугатилди

Президент Фармони билан ер участкаларини бериш бўйича айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида  электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);

ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари бўйича ўзгаришлар.

@Bukhara - Бухородаги энг сўнгги хабарлар каналига аъзо бўлинг!