Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода ўзгадан АҚШга юбориш учун виза олиб бериш ҳамда ишга | BUKHARA | BUXOROLIKLAR | Расмий кана️л

Бухорода ўзгадан АҚШга юбориш учун виза олиб бериш ҳамда ишга жойлаштириш эвазига пора талаб қилган аёл ушланди

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар "Наврўз" маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган Ғ.Д. исмли аёл бошқа бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, уни АҚШга ишга юбориш учун ваколатли танишлари орқали виза олиб бериш ҳамда АҚШда яшовчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 25000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, жорий йил 21 июнь куни тахминан соат 13:30 ларда ўзи яшаб келаётган Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонида келишилган пулнинг 10000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Bukhara - Бухородаги энг сўнгги хабарлар каналига аъзо бўлинг!