БУГУН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАМИЗ(СЎМ) МУОМАЛАГА ЧИҚАРИЛГАН КУН! 1994 йи | BUKHARA | BUXOROLIKLAR | Расмий кана️л
БУГУН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАМИЗ(СЎМ) МУОМАЛАГА ЧИҚАРИЛГАН КУН!
1994 йил 1 июлда сўм банкноталари илк марта муомалага чиқарилган эди. Ўшандаги купюраларнинг барчаси ҳозирга келиб тарихга айланган. Сўм “туғилган кун”да валюта биржасида 1 АҚШ долларининг қиймати роппа-роса 7 сўм бўлган.
Маълумот учун, Миллий валютамиз Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги 1994 йил 16 июндаги фармони билан1994 йилнинг 1 июлидан республика ҳудудида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси сифатида муомалага чиқарилган.
@Bukhara - Бухородаги энг сўнгги хабарлар каналига аъзо бўлинг!