Get Mystery Box with random crypto!

Buxgalteriya va soliq

Telegram kanalining logotibi buhgalteriya_soliq — Buxgalteriya va soliq B
Telegram kanalining logotibi buhgalteriya_soliq — Buxgalteriya va soliq
Kanal manzili: @buhgalteriya_soliq
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.43K
Kanalning ta’rifi

📃 Бухгалтерия, солиқ сохасидаги долзарб ва мухим янгиликлар...
© Расмий гурух @Buxgalterlar_guruhi
👨‍💻 Реклама: @Azimov_Yusufbek

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-03-01 14:01:56 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар:

эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.2K views11:01
Ochish/sharhlash
2023-03-01 10:20:44 1 ойлик 1С 3.0 курсимиз бошланишига 3 кун қолди...

Илк дарсимизга қатнашиш бепул

Батафсил маълумот олиш учун

+998943621719 | @Aligarh_SB
+998908508932 | @Balans_admin
2.0K views07:20
Ochish/sharhlash
2023-03-01 05:00:51
Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.0K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-02-28 18:01:32
Нега кўп бухгалтерлар 1С 3.0 дастурини танлашмоқда

Гап шундаки хозирда ушбу дастури орқали бухгалтерия хисоб сиёсатини анчагина осон юритишингиз мумкун

Солиқга жўнатиладиган хар қандай хисобот учун мухим рақамларни 1С да тайёрласангиз бўлади.

Сизхам ушбу дастурда мукаммал ишлай оладиган бухгалтер бўлишни истасангиз

SOF BALANS томонидан ташкил этилаётган навбатдаги курсига сизларни таклиф этамиз

Лектор: Шукруллох Жўрақўзиев
дастур бўйича мутахасис

Дарслар 4-мартдан бошланади

Кунлар: Сешанба Пайшанба Шанба
Соат: 19:30 дан 21:00 гача

Айтганча илк дарсимиз бепул

Батафсил маълумот олиш учун

+998943621719 | @Aligarh_SB
+998908508932 | @Balans_admin

SOF BALANS - Kelajak uchun sifatli ta'lim!
2.2K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-02-28 16:35:32
Buxgalter.uz сайти маълумотига кўра, 2023 йилнинг 1 март кунидан бошлаб солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг E-aktiv ахборот тизимидан тажриба тариқасида фойдалана оладилар. Тизимдан оммавий фойдаланиш  2023 йилнинг 4-чорагидан бошлаб мажбурий тарзда киритилиши мумкин. https://bit.ly/3EKRMpF

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.1K views13:35
Ochish/sharhlash
2023-02-27 15:40:02
#2023_йил_1_мартдан

Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.2K views12:40
Ochish/sharhlash
2023-02-27 12:50:11
Энди харид чеклари бўйича кэшбек олиш учун Face ID орқали шахсни тасдиқлаш керак бўлади

Яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг!


BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.3K views09:50
Ochish/sharhlash
2023-02-25 15:22:52 (Юқоридаги постнинг давоми)

Қарорга кўра, Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, 2023 йил 1 мартдан Жамғарма ҳисобидан:

тадбиркорларга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги фаолияти учун 1 ойлик даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади;

тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилади:

2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш учун БҲМнинг 30 бараваригача;

касаначилик асосида уйда ишлаётган ногиронларнинг иш жойини мослаштириш учун БҲМнинг 40 бараваригача;

касаначиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун БҲМнинг 2 бараваригача.

Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тадбиркорларга айланма маблағларини тўлдириш учун:

ҳар бир касаначи учун 2 млн сўмгача, жами 300 млн сўмгача йиллик 14 фоиз, 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача кредит ажратилади;

Жамғарма ҳисобидан ҳар бир касаначи учун 1 млн сўмгача, жами 150 млн сўмгача 2 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади.

2023 йил 1 июнгача давлат улуши мавжуд савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларида ҳунармандчилик ва касаначилик расталари ташкил этилади.

“Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–70-сон, 23.02.2023 й.)

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.3K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-02-25 15:22:38 #Бизнес

Иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди

Қарор билан иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди.

Шунга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари (19 та) рўйхати тўлдирилди.

2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:

фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;
айрим давлат мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;
давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

“Уста-шогирд” мактаблар ўқувчилари ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда тўлайди.

Кам таъминланган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам беришда уларнинг касаначилик ёки қишлоқ хўжалигига мавсумий жалб қилинган 6 ойгача бўлган даврда олган даромадлари инобатга олинмайди.

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.4K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-02-24 16:52:22 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар:

эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring
2.3K views13:52
Ochish/sharhlash