Get Mystery Box with random crypto!

#Солиқ_янгиликларни ​Февралда фақат фойда солиғи ҳисобига со | Buxgalteriya va soliq

#Солиқ_янгиликларни

Февралда фақат фойда солиғи ҳисобига солиқ тушумларини кўпайтиришга эришилган

Февраль ойида жами 13,4 трлн.сўмлик солиқ тушумлари йиғилган. Солиштирилса, бу кризисли январдаги солиқ тушумларидан кўра 1,5 трлн.сўм кўп дегани.

Февраль ойидаги солиқ тушумларининг ўсиши фақат фойда солиғи ҳисобига рўй берган. Январда 2,4 трлн.сўм миқдорида фойда солиғи жамланган бўлса, февралда бу кўрсаткич 3,9 трлн.сўмга етган. Эслатиш жоизки, Ўзбекистонда фойда солиғининг асосий тўловчилари НГМК ва ОТМК ҳисобланишади.

Яна бир эътиборли жиҳат февралда ҚҚС бўйича тушумлар 500 млрд.сўмга камайиб кетган. Бу кризисли январнинг акс-садоси февралдаям янграшда давом этганини кўрсатади.

Айтиш жоизки, юқоридагилар бюджетга фақат солиқ тушумлари бўйича маълумотни акс эттиради. Божхона канали бўйича тушумлар, шунингдек, бюджет харажатлари юзасидан оператив маълумотлар эълон қилингани йўқ. Табиийки, бюджет жами даромадлари, харажатлари таркиби ва дефицит миқдори тўғрисида жамоатчиликда тасаввурлар ҳам мавжуд эмас

Солиштириш учун, гарчи, макростатистиканинг муҳим маълумотларини ёпишга чақириқлар ва ўта оғир иқтисодий вазиятга қарамай, тубга қулаган Россиянинг Молия вазирлиги бюджет параметрларини ойма-ой очиқлашда давом этмоқда. Россия бюджетининг дефицити охирги икки ойда 2,6 трлн.сўмга етган.

BUXGALTERIYA VA SOLIQ - yangiliklarini kuzatib boring