Get Mystery Box with random crypto!

“Доверенность”ни нотариал тасдиқлатиш шартмас, юридик шахс ҳай | Audit training

“Доверенность”ни нотариал тасдиқлатиш шартмас, юридик шахс ҳайдовчилари 2 йилда бир марта малака оширмайди, “кира қилиш” ўз-ўзини банд этиш деб ҳисобланади — автомобиль бошқариш соҳасида енгилликлар берилмоқда.

Президент қарори билан :

1. 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни нотариусга бормасдан, ЯИДХП орқали электрон расмийлаштириш мумкин бўлади.

Электрон ишончнома одатдагидан анча арзон.

Ишончнома нотариал тасдиқланганда 900 минг сўм давлат божи, 30 минг сўм герб йиғими, 75 минг сўм пуллик хизмат учун тўлов ундирилаётганди.

Электрон ишончнома учун эса фақат табақалаштирилган давлат божи тўланади, герб йиғими, пуллик хизмат учун тўловлар бўлмайди.

Давлат божи қуйидаги фоизларда тўланади (БҲМга нисбатан фоиз ҳисобида):

1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Демак, электрон ишончнома орқали одамларнинг вақти ва 1 йил давомида қарийб 24 млрд сўм пули тежаб қолади.

2. Эндиликда юридик шахслар ҳайдовчилари ҳар 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириши шарт эмас.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасида транспорт ижараси шартномаси тузилса, бу шартномани нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Бунда шартномани солиқ органларида электрон ҳисобга қўйиш кифоя.

Бу орқали фуқароларнинг вақти ва 480 минг сўм маблағи тежалади.

3. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача фуқаро 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқли транспортда йўловчи ташиса, бу фаолият ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади.

Лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бўлмайди.