Get Mystery Box with random crypto!

Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланиш Улгуржи савдо билан | Audit training

Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланиш

Улгуржи савдо
билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар шуғулланиши мумкин.

Чакана савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар эга.

Товарлар шартнома асосида ва нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточка орқали терминалдан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин.

Бунда, ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача нақд пулда назорат-касса машинасидан орқали амалга оширилишига рухсат этилади.

Чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.

Товарлар турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.