Get Mystery Box with random crypto!

Қизиқарли факт Бугун 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, барча | Bu ham foydali

Қизиқарли факт
Бугун 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, барча аёлларни байрам билан табриклаган ҳолда бу кун ҳақидаги қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз:
- Дастлаб бу байрам Халқаро меҳнаткаш аёллар куни деб номланган. Фестиваль дастлаб меҳнаткаш аёлларни иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ютуқлари учун тақдирлашни мақсад қилган. Шунинг учун байрам номида, айниқса, уларга ҳурмат кўрсатиш учун «ишлаш» сўзига урғу берилган;
- 1975 йил Халқаро хотин-қизлар йили деб белгиланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу йилдан бошлаб Халқаро хотин-қизлар кунини расман қўллаб-қувватлади;
- 8 март дунёнинг 28 га яқин давлати учун расмий байрам ҳисобланади. Масалан, Афғонистон, Камбоджа, Куба, Россия, Украина, Вьетнам ва бошқалар. Жумладан бизда дам олиш куни ҳисобланади. Кўриниб турибдики, бу кун турли қитъаларда халқаро миқёсда нишонланади;
- Халқаро хотин-қизлар куни доим эркаклар куни байрамларидан машҳурроқ бўлган.

YouTube
Facebook
Instagram

Telegram каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни ўтказиб юборманг