Get Mystery Box with random crypto!

Дивиденд тўлаб берилганда топшириладиган солиқ ҳисоботи Вазия | @buhgalter по МСФО

Дивиденд тўлаб берилганда топшириладиган солиқ ҳисоботи

Вазият:
Корхона 2022 йилнинг май ойида жисмоний шахс бўлмиш таъсисчисига дивиденд тўлаб берди.

Жавоб:
Жисмоний шахсга тўлаб берилган дивидендлар солиқ агентида ЖШДСга тортилади (СК 375-м. 2-б., 387-м. 1-қ. 3-б.).

Корхона 2022 йилнинг май ойида жисмоний шахс бўлмиш таъсисчисига дивиденд тўлаб берган бўлса, 2022 йилнинг 15 июнидан кечиктирмаган ҳолда my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали Солик агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб колинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солик хисоб-китобини тақдим этиши керак.
Ҳисоб-китоб коди – 10202_8.