Get Mystery Box with random crypto!

Россиядаги йўл-транспорт ҳодисасида тўрт нафар муҳожир вафот э | @BUGUNUZ™ - Official channel

Россиядаги йўл-транспорт ҳодисасида тўрт нафар муҳожир вафот этди

Красноярск вилоятида саккиз нафар муҳожир йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, уларнинг тўрт нафари вафот этган, қолган йўловчилар жабрланган. Муҳожирларни олиб кетаётган ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилган. Бизнинг манбаларимизга кўра, вафот этганларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia