Get Mystery Box with random crypto!

Чегарадан ўтишнинг чегарасиз қийинчиликлари Шоҳимардон сўлим | @BUGUNUZ™ - Official channel

Чегарадан ўтишнинг чегарасиз қийинчиликлари

Шоҳимардон сўлим ва бетакрор гўша. Аммо у ерга Қирғизистон чегара постларидаги адоғи йўқ навбатлардан ўтиб бориш азоб. Маҳаллий сайёҳларнинг айтишича, Қирғизистон чегара постлари модернизация қилиниб, ўтказувчанлик қобилияти кучайтирилиши керак.

Фарғона туманидаги Водил постидан Шоҳимардонгача 22 км. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг кириш ва чиқиш – жами 4 та пости барқарор ишлаганда автомашинада ўртача 32 дақиқали йўл. Аммо сайёҳлар Шоҳимардонга келиш учун тўрт-беш соатли навбатда қолиб кетмоқда.

Лавҳани томоша қилинг ва Шоҳимардон ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам билиб олинг.

#ferghanastories

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews