Get Mystery Box with random crypto!

“Ток билан етти соат қийнашди” – Россияда террорчиларга ёрдам | @BUGUNUZ™ - Official channel

“Ток билан етти соат қийнашди” – Россияда террорчиларга ёрдам берганликда айбланаётган ўзбек

Россияда террорчиларга молиявий ёрдам берганликда айбланаётган 8 нафар ўзбекистонлик қийноқлар ва босим остида қуруқ қоғозларни имзолашга мажбурланаётганлари бўйича шикоят қилмоқдалар. Айбланувчиларнинг бири ҳибсда етти соат давомида ток билан қийноққа солинганини айтиб берди. Муҳожирларга кўра, улар бир неча бор Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига мурожаат қилишган, аммо ҳозиргача дипломатлар уларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia