Get Mystery Box with random crypto!

OzodNazar: Тошкентда кўтарилган СССР байроғи; Жўраевлар ва муа | @BUGUNUZ™ - Official channel

OzodNazar: Тошкентда кўтарилган СССР байроғи; Жўраевлар ва муаллифлик ҳуқуқи

9 май куни Тошкентда Россиядан нусха кўчирилган “Ўлмас полк” юриши бўлиб ўтди. Собиқ СССР байроғи остида ўтган юриш давомида мавзуга доир қўшиқлар айтилди, “Совет иттифоқига шон-шарафлар!”, “Сталинга шон- шарафлар!” деган шиорлар янгради.

Бу ҳолат кеча Ўзбекистонда Ғалаба байрами нишонландими ё Хотира куни бўлиб ўтдими, деган саволни яна кўндаланг қўйди. Суҳбатнинг биринчи қисмида шу ҳақда гап бўлди.

Иккинчи қисм эса, тўлалигича ака-ука жўраевлар ўртасидаги можародан келиб чиқадиган масала – муаллифлик ҳуқуқлари нималигини ўрганишга бағишланди.

Кўрсатувда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳамда адвокат Муҳсинжон Мадаминов иштирок этди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews