Get Mystery Box with random crypto!

9 май куни Термиз шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилди. “Ўзги | @BUGUNUZ™ - Official channel

9 май куни Термиз шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилди.

“Ўзгидромет”га кўра, халқ тилида “афғон шамоли”деб аталадиган ҳодиса натижасида, жумладан, Термиз аэропортида кўриниш масофаси тахминан 200 метргача чекланган. Ҳодиса шаҳарга жануби—ғарбдан чанг массаси кириб келиши натижасида содир бўлгани айтилади.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон шаҳарларида чанг бўронлари бот-бот кузатилмоқда. Мутахассислар бу иқлим ўзгариши билан бирга инсон омили, хусусан, тартибсиз қурилишлар ва дарахтларнинг кесиб ташланиши оқибати эканини айтишади.

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, Термизда чанг массалари 10 май куни ҳам кузатилган. Шарҳсиз видео.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews