“Финист-Сарлочин” “Илҳом” театридаРоссияда тақиқланган, муаллифлари “терроризмни ёқлаш”да айбланиб қамалган “Финист-Сарлочин” спектакли “Илҳом” театрида қўйилди. “Исломий давлат” жангариларига турмушга чиққан россиялик аёллар ҳақидаги бу спектакль Россияда тақиқлаб қўйилган. Уни саҳналаштирган драматург Светлана Петрийчук ва режиссёр Евгения Берковичлар 5 май куни Москва шаҳар Замоскворецк суди томонидан “терроризмни ёқлашда” айбланди ва икки ойга ҳибсга олинганди. “Илҳом” театри режиссёри Максим Фадеевнинг айтишича, бу спектаклни у Светлана Петрийчук ва режиссёр Евгения Беркович билан бирдамлик рамзи сифатида саҳналаштирган.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews