Get Mystery Box with random crypto!

“Мигрант Медиа” Эрдўғон ёки Қиличдорўғли? Қайси номзод марка | @BUGUNUZ™ - Official channel

“Мигрант Медиа”

Эрдўғон ёки Қиличдорўғли? Қайси номзод марказий осиёлик муҳожирлар учун фойдалироқ?


Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Туркияда 14 майда президентлик сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Айрим марказий осиёлик мигрантлар Туркиядаги сиёсий аҳвол аввалгидек қолишини истайди. Уларнинг айтишича, Туркиянинг ҳозирги ҳукумати мигрантлар учун яхши шароитларни яратмоқда. Баъзи мигрантлар эса, қайси номзод президент бўлса ҳам, уларга босимни кучайтирмаса етарли деб ҳисоблайди.

Сайловнинг биринчи турида ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмади. Шунинг учун 28 майда сайловнинг иккинчи тури ўтказилади. Биринчи турда Ражаб Тоййиб Эрдўғонга сайловчиларнинг 49,35 фоизи овоз берди. Унинг асосий рақиби Камол Қиличдорўғлини 45 фоиз Туркия аҳолиси танлаган. Шунингдек, Синан Ўған 5,22 фоиз ва Муҳаррем Инже 0,43 фоиз овоз тўплаган.

“Мигрант Медиа” журналистлари Туркияда бўлиб ўтган сайлов ҳақида муҳожирлар ва экспертларнинг фикрини сўраб кўрди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews