Get Mystery Box with random crypto!

Боёвутда кучли шамол оқибатида айрим биноларнинг томи қулади | @BUGUNUZ™ - Official channel

Боёвутда кучли шамол оқибатида айрим биноларнинг томи қулади

Кучли шамол оқибатида Сирдарё вилоят Боёвут туманида 18 март куни соат 9:20 атрофида "Халқ банки" Боёвут филиали биносинининг томи қулаб тушди. Бундан ташқари аҳоли яшовчи айрим уйларнинг ҳам томи учган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, Фавқулодда вазият вазирлиги Боёвут тумани бўлими мутахассислари воқеа жойига етиб келган ва талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Кучли шамол оқибатида тумандаги “Соҳил”, “Беруний”, “Учтургон” ва “Алишер Навоий” маҳаллаларида электр энергияси таъминоти узилиб қолган. Бундан ташқари шамол оқибатида дарахтлар қулаб, "Маданият” ва “Олмазор” маҳаллаларида ҳам чироқ ўчган.

Аввалроқ Хоразм вилоятининг Хонқа туманида 14 март куни “буюм бозори ва 13 март куни суд биносининг томи қулаб тушгани хабар қилинган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews