Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий ш | @BUGUNUZ™ - Official channel

Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда

Коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда. Бу ҳақда 15 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бундан аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази “аҳоли орасида, айниқса, мактаб ўқувчилари, талабалар, ташкилот, муассасалар ходимлари орасида коронавирус тарқалиши кўпайгани кузатилгани” ҳақида билдирган эди.

Ўзбекистонда 14 март куни коронавирусга чалинган 111 нафар бемор аниқланди. Расмий маълумотларга таяниладиган бўлса, бу ўтган йилнинг декабридан бери қайд этилган бир кунлик энг юқори кўрсаткичдир. Сўнгги пайтларда кунига 30-70 киши коронавирусга чалинаётгани ҳақида хабар бериб келинаётганди. 14 март куни аниқланган беморларнинг 93 нафари пойтахт Тошкентда яшайди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews