Get Mystery Box with random crypto!

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев: “Халқ ҳокимларни | @BUGUNUZ™ - Official channel

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев: “Халқ ҳокимларни сайлашга тайёр”

“Ким айтди тайёр эмас деб?.. Ўйлашимча, ҳокимлар сайловлар орқали сайланишга тайёр эмас. Уларнинг ўзи тайёр эмас. Қўрқишади. Сайловлар бўлса ўта олмасам керак, менга ким овоз беради, деб. Биласизми, ишонч йўқолган. Аслини олганда, халқ тайёр эмас, деган одамнинг ўзи қўрқади. Эҳтимол, унинг ўзи тайёр эмасдир... Халқ қандай қилиб тайёр бўлмаслиги мумкин? Қандай қилиб одамларнинг фикри бўлмайди? Улар ўқимаганми? Ёки жунглидан чиққан ва ҳеч нимани билмайдими? Кечирасиз, халқимиз ўқиш-ёзишни, ўз фикрини ифода этишни билади… Одам қачон тайёр бўлмайди? Қачонги жунглида ҳайвонлар ичида яшаган бўлса ва сайловлар нималигини билмаса. Одамлар тайёр эмас деган гапга қўшилмайман”

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews