Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокурорга ўринбосар ва Тошкентга янги прокурор тайинланди | @BUGUNUZ™ - Official channel

Бош прокурорга ўринбосар ва Тошкентга янги прокурор тайинланди

12 февралда Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди. Президент Каримов даврида ҳам пойтахт прокурори сифатида ишлаб, тизимдан ишдан бўшатилган Валиев янги давлат раҳбари даврида прокуратура тизимига қайтарилди. У 2017-19 йилларда Бухоро вилояти прокурори, сўнгги икки йилда эса Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият олиб борди. Шунингдек, 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди. Тошкентнинг 38 яшар янги прокурори муқаддам Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида турли прокурорлик лавозимларида ишлаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKagcB8p99foQ

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews