2022-12-24 12:14:53
Илмга навбатда турмаган миллат мана шундай навбатларда хор бўлади...
Сўзларим оғир ботса ҳам, бу айни ҳақиқат! Каллайи сахарлаб ош деса, йиғилдик, фалон ерда томоша бўляпти, деса, йиғилдик, лекин илм атрофида йиғила олмадик. Бугун миллатнинг онги сохта ҳою ҳаваслар билан тўлиб тошган.
Японлар бирорта табиий ресурси бўлмаса ҳам, йил бўйи табиат синовлари билан курашиб яшаса ҳам, бизга ўхшаб хор бўлиб, қиш кириши билан "газ, свет" деб йиғлаб юрмайди. Биласизми, нимага!? Чунки улар ҳар эрталаб китоб учун навбатда туришади.
Бугунги хорлигимизнинг сабаби илмсизлигимизда. Токи илмга навбатда турмас эканмиз, умримиз давлатнинг свет, газ бермаслигидан нолиб ўтади.
П.С.: Бу билан халққа етарлича шароит яратиб бермаётган масъулларни оқламоқчи эмасман! Аксинча, ҳамма нарсанинг ечими илмда эканлигини таъкидламоқчиман.
@BugunTezkor
| Бугунги хабарлар
https://t.me/joinchat/PxqqnpgxoHU4ODYy
1.4K views09:14