Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамд | BUGUNGI GAP | Расмий канал

Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.

— Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

— Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак

— Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

— Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

— Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

— Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

— Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

— Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

@BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.