Get Mystery Box with random crypto!

Yandex Go иловасида 'Электро' тарифи ишга туширилди, ушбу тари | BUGUNGI GAP | Расмий канал

Yandex Go иловасида "Электро" тарифи ишга туширилди, ушбу тарифни танлаганда буюртмага фақат электромобиллар келади.

Компания ушбу сегментни фаол ривожлантиришни режалаштирган, ҳамкор автопаркларни эса бу турдаги автомобиллар сонини оширишга ундамоқда.

Фойдаланувчиларга BYD, Dongfeng, Hongqi, Aion, Volkswagen каби замонавий ва кенг автомобиллар тақдим этилади.

Ушбу тарифда буюртма қабул қилувчи ҳайдовчилар юқори рейтингга эга ва йўловчилар билан мулоқот қилиш стандартлари, дресс-код ҳамда хавфсизлик қоидалари бўйича қўшимча тайёргарликдан ўтишган.