Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат 1-июндан боғча тарбиячиларнинг ойлиги ошади. Давлат | BUGUNGI GAP | Расмий канал

#Диққат
1-июндан боғча тарбиячиларнинг ойлиги ошади.

Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Президентнинг 2023-йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024-йил 1-июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади.

Shazam энди телеграмда @Tinglabot

@BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.