Get Mystery Box with random crypto!

Уч нафар ҳоким тушунтириш хати ёзди, бир нафари огоҳлантирилди | Bugungigaap l rasmiy kanal l

Уч нафар ҳоким тушунтириш хати ёзди, бир нафари огоҳлантирилди, ҳоким ўринбосарлари эса ҳайфсан олди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидий йиғилиш ўтказди.

Унда Ўрта Чирчиқ ҳокими Ихтиёр Қосимов, Янгийўл тумани ҳокими Улуғбек Ялгашов, Паркент ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовлар тушунтириш хати ёзган бўлса, Қибрай тумани ҳокими Мирагзам Мирқосимов огоҳлантирилган.

Уч нафар ҳоким ўринбосари эса ҳайфсан олди.

“Халққа ер ажратиб бериш ишларини пайсалга солган раҳбарлар билан муроса қилиб бўлмайди. Бу аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва фаровонлиги билан чамбарчас муҳим тарихий воқеа. Очиғи, бу борадаги ҳужжат ижроси Тошкент вилоятида сўзсиз бажарилди, дейиш ҳам аслида камлик қилади. Биз эҳтиёжлардан келиб чиқиб, яна қўшимча ер ажратишни ўйлашимиз керак. Токи ер оламан, деҳқончилик қиламан, деган аҳоли, биринчи навбатда, ёшларнинг шаштини қайтармайлик”, — деган вилоят раҳбари.
@Bugungigaap Biz Bilan Birga