Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тарқатинг Тест синовлари ўтказиладиган жойлар рўйхат | Bugun | Rasmiy

#Диққат #Тарқатинг

Тест синовлари ўтказиладиган жойлар рўйхати маълум қилинди

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

• Стадион ёки хиёбоннинг расми;
• Ҳудудга кириш жойлари;
• Стадион ёки хиёбон номи;
• Стадион ёки хиёбон манзили;
• Сектор рақами;
• Тест топширадиган гуруҳлар;
• Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.

Тест синовларини ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонларни қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин

@Bugun_Rasmiy