Get Mystery Box with random crypto!

#Табриклаймиз Бугун Халқаро шифокорлар куни. Барча оқ ҳалат | BUGUN NIMA GAP ❓

#Табриклаймиз

Бугун Халқаро шифокорлар куни. Барча оқ ҳалат соҳиблари бўлмиш шифокорларни табриклаймиз!

Оқ халатли инсонлар,
Оқ кўнгилли зотдирсиз.
Дардимизга дармонлар,
Дардсиз юрсак, шоддирсиз,

Эзгуликка йўл олган,
Ҳакимлардан кўл олган,
Яратган назар солган,
Синога авлоддирсиз.

Яхшиликдан суюниб,
Ёмонликдан тийилиб,
Бемор бирла куйиниб,
Қалбига мададдирсиз.

Халқ бошига келса дард,
Жонига қўндирмай гард.
Тоғларни тешгувчи мард,
Бамисли Фарходдирсиз.

Умрига йўлдош китоб,
Илмда тинмаc шитоб,
Дунёга қилган хитоб,
Энг даркор саводдирсиз.

Эл ичра шулдир нақл:
Соғ танда — соғлом акл,
Сиз борки, шеър турфа хил,
Ашъорда ижоддирсиз.

@Bugun_Nima_Gap - энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали