Get Mystery Box with random crypto!

Соч нега тўкилади? Илҳом РАҲИМОВ, Республика ихтисослаштири | BUGUN 24 | Rasmiy

Соч нега тўкилади?

Илҳом РАҲИМОВ, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари

Соч тўкилиши ҳар куни ва ҳар ким билан рўй берадиган жараён бўлиб, инсон кунига ўртача 60-100 тола соч йўқотади. Бошда ўрта ҳисобда 50 мингдан 150 мингтагача соч толаси бўлиши меъёр ҳисобланади. У фолликуладан ўсиб чиқади. Фолликула остида эса соч қопчаси жойлашган бўлиб, у ерда соч илдизи ривожланади.

Соч тўкилишига организмнинг бошқа аъзолари касалланиши ёки асаб толаларининг таранглашиши сабаб бўлади.

Унинг меъёридан ортиқ тўкилиши, аввало, нерв тизимининг зўриқиши туфайли бошланади. Қолаверса, ички секреция безлари, жигар, меъда-ичак йўли аъзолари фаолиятининг бузилиши, витамин етишмаслиги ёки соч фолликулаларидаги туғма нуқсонлар ҳам бунга туртки бўлиши мумкин.

Асабийлик, жисмоний чарчоқ оқибатида кўпинча соч уя-уя ёки думалоқ-думалоқ бўлиб тўкилади.

BUGUN 24 | Расмий ҳабарлар