Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида содир бўлган ҳолат юзасидан | @TOSHKENTLIKLAR | tezkor xabarlar

Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий маълумот.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда акс этган ҳолат бўйича Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Шаҳрихон тумани, Муллавой МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган Т.Л бугун соат 10:00 ларда укасининг фарзанди 2010 йилда туғилган жияни А.Х.ни фуқаро М.С билан уришганлигидан хабар топиб, М.С ишлайдиган савдо дўконига бориб, унинг юзи ва танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказган.        

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@TOSHKENTLIKLAR каналига
обуна бўлинг.
➥ https://t.me/+zjxVccNE954xZjky
https://t.me/+zjxVccNE954xZjky