Get Mystery Box with random crypto!

​​Тафаккур вақти: “АҚЛ СУКУТ ОРҚАЛИ ГАПИРАДИ, АҲМОҚ ТУШУНТИРА | @TOSHKENTLIKLAR | tezkor xabarlar

​​Тафаккур вақти:

“АҚЛ СУКУТ ОРҚАЛИ ГАПИРАДИ, АҲМОҚ ТУШУНТИРАДИ”

Ақл- бу билимдонлик эмас, ҳар қандай суҳбатга киришиб кетиш қобилияти ҳам эмас. Ақл олимлар даврасида суҳбатни қизитмоқ ҳам эмас.

Мабодо ақлли инсон бўлсанг ҳеч нарсани тушунмаслигингни даъфатан англаб етасан. Ақл кўпинча сукут орқали гапиради. Ақл суҳбат учун ўзидаги камчиликларни ва ноқулай вазиятларни тез илғаб етади ва шу боис бундай ҳолатларни четлаб ўтади. Ақл берилган саволига қандай жавоб беришларини олдинда кўра билади ва бундай жавобни эшитмаслик учун жим туради. Умуман олганда ақл ниманидир илгари суради, таклиф қилади.

Аҳмоқлик таклиф қилмайди. Аҳмоқлик сўраб ўтирмайди. Аҳмоқлик тушунтиради холос. Умуман олганда ақлли одам билан иш осон кўчади. Сен ақлли инсон билан ўзингни эркин ва бироз танбалроқ тутасан. Аҳмоқ билан эса ҳамиша банд бўласан. Тер тўкиб меҳнат қиласан. Аҳмоқ сенга қарши чиқади, танбеҳ бериб, эътироз билдиргани билдирган.

Чунки унинг ўзига ишончи жуда баланд! Аҳмоқнинг бемаъни танбеҳ ва эътирозларидан ўзингдаги қатъият ва идрок кучини йўқотиб борасан. Аҳмоқ билан бирорта масалада келиша олмайсан. Шу боис ақлли инсон билан ором ол. Ўтинаман, фақат ақлли билан.

Михаил Жванецкий
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси

@TOSHKENTLIKLAR каналига
обуна бўлинг.
➥ https://t.me/+zjxVccNE954xZjky
https://t.me/+zjxVccNE954xZjky