Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги ПФ- | @TOSHKENTLIKLAR | tezkor xabarlar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги ПФ-6247-сон Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўзларининг расмий веб-сайтларида маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириши белгиланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мазкур Фармон талабларининг 2022-йилдаги ижроси таҳлил қилинди.

Хусусан, 8 та вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур маълумотлар белгиланган тартибда жойлаштирилганлиги ҳамда 6 та ҳудудда ушбу маълумотлар Фармон талабларига мос равишда ёки умуман жойлаштирилмаганлиги аниқланди.

@TOSHKENTLIKLAR каналига
обуна бўлинг.
➥ https://t.me/+zjxVccNE954xZjky
https://t.me/+zjxVccNE954xZjky