Get Mystery Box with random crypto!

«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қил | @TOSHKENTLIKLAR | tezkor xabarlar

«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди

Халқ банкининг Сирдарё вилояти Ховос филиалида 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

@TOSHKENTLIKLAR каналига
обуна бўлинг.
➥ https://t.me/+zjxVccNE954xZjky
https://t.me/+zjxVccNE954xZjky