Get Mystery Box with random crypto!

2 мартдан тадбиркорлик субъектларининг юридик манзили солиқ ор | Бухгалтерия📊

2 мартдан тадбиркорлик субъектларининг юридик манзили солиқ органлари рухсати билан ўзгартирилади

Солиқ мажбурияти мавжуд тадбиркорлик субъектларининг юридик манзили солиқ органларининг электрон хулосаси асосида ўзгартирилади. Бу тартиб 2021 йил 2 мартдан кучга киради.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида қасддан солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг ҳудуддан ҳудудга кўчиш ёки бошқа субъектга қўшилиш каби схемалари амалиётда кўп тарқалаётгани боис эндиликда улар юридик манзилини солиқ органларининг электрон хулосаси асосида ўзгартиради.

Давлат солиқ қўмитасидан хабар қилишларича, «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилган ўзгартиришларга асосан, юридик манзилни ўзгартириш учун солиқ органининг электрон хулосаси талаб этилиши белгиланди.

Қайд этилишича, солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятларини 4 та мезон асосида текширади. Aгар бу мезонлар бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилган бўлса, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтказилади.

Бу мезонлар қуйидагилар:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (73,5 млн сўм)дан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги;
амалга оширилган товар айланма ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилгани;

товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилгани;

солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда топширилгани.
«Солиқ мажбурияти бажарилмагани сабабли кўчишга рухсат этилмаган субъектлар солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан сўнг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтиш бўйича Давлат хизматлари марказларига такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга», – дейилади расмий хабарда.
@bugalter