Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев судда к | BU News

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев судда кўрсатма берди

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда.

Бугун, 7 январь куни суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевнинг кўрсатмалари эшитилди.

Суд давомида судланувчилар унга илтимос билан юзланиб, мурожаатни президентга етказишни сўраган.

Аманбай Оринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўраган.

Каналга уланиш
https://t.me/BU_Newsuz