Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон делегасияси Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) | "Birinchi rezinotexnika zavodi" MCHJ XK

Ўзбекистон делегасияси Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош конференциясида иштирок этмоқда

26 сентябрь душанба куни, Венада ХАЭА йиллик Бош конференциясининг 66- сессияси иш бошлади. Бу ҳақда "Ўзатом" агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу тадбирда 175 та ХАЭА иштирокчи-давлатлари қаторида Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда.

Мамалакатимиз делегасияси «Ўзатом» агентлиги, фанлар академияси ва Саноат ҳавфсизлиги давлат қўмитасидан таркиб топган.

Бош конференция доирасида умумий музокаралар ўтказилади ва унда делегасия раҳбарлари ўзларининг дастурий чиқишлари билан иштирок этадилар.

ХАЭА бош конференциясининг 66-сессиясида Ўзбекистон делегасияси ХАЭА раҳбарлари, бошқа мамлакатлар вакиллари ва атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш масаласида маъсул бўлган компаниялар билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк